Ссылки доступа

Туркманистон аҳолисини турк тилига қизиқиши кучаймоқда

“Озодлик” радиоси манбаларининг хабар қилишича, Туркманстонда аҳоли ўртасида хорижий, жумладан турк телеканалларига қизиқиши кучайиб борар экан, кўпчилик, биринчи навбатда ёшлар турк тилида гаплашишга интилмоқда.

“Турк маданияти ёшлар онгига кириб бўлди, турк телеканалларини томоша қилар экан, ҳаттоўқувчилар ҳам уйда ва мактабда ўзаро турк тилида сўзлашмоқда”, - дейди Дашоғуздаги “Озодлик” манбаси.

“Озодлик” суҳбатдошининг сўзларига қараганда, Лебап, Марий ваАхал вилоятларида маҳаллий аҳоли ўзаро суҳбатларда туркча гаплашишмоқда.

“Мен ўзим бир неча бор она фарзанди билан туркча гаплашаётганини гувоҳи бўлганман. Марида эса аёллар ва болалар кундалик суҳбатларда турк тилидан фойдаланишаётганини эшитдим", - дейди суҳбатдош.

Кузатувчиларнинг фикрича, бу каби кўринишлар хорижий, биринчи навбатда тил яқинлиги боис Туркманистон аҳолиси кўриш имконияти бўлган турк телеканалларнинг кенг оммалашгани билан боғлиқдир.

Шу билан бирга фақат ҳукуматнинг ютуқларини тарғиб қиладиган, давлат раҳбарини мадҳ этувчи ва аҳоли дуч келадиган мавжуд муаммоларга эътибор қаратмайдиган ҳукумат томонидан тўла назорат қилинадиган туркман телеканал ва радиодастурларининг етарлича маълумот бермаслиги ҳам аҳолининг хорижий телеканалларга қизиқишини кучайтирмоқда.

XS
SM
MD
LG