Ссылки доступа

Жанубий Қозоғистон вилоятида 12 киши экстремизмда гумонланиб қўлга олинди


Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ)нинг Жанубий Қозоғистон вилоят департаменти чоршанба куни баёнот бериб экстремизмда гумон қилинган 12 фуқаро ушланганини маълум қилди.

Департамент маълумотига кўра, гумондорлар —Туркистон, Арис, Кентау ва Чордара шаҳарларида, шунингдек Сўзоқ ва Тулкибош туманларида истиқомат қилган фуқароларни қўлга олиш амалиёти МХҚ ва ИИВнинг қўшма рейди асосида амалга оширилди.

Ушланган шахслар “Тармоқ ва ижтимоий тармоқларда экстремистик руҳдаги материалларни” тарқатиш билан шуғулланганликда гумон қилинмоқда. Департамент ўз хабарида ҳибсга олинган гумондорларнинг исми-шарифини ошкор қилмади.

Департамент ва полиция жиноят кодексининг 174- “Ижтимоий, миллий, ирқий, қариндошчилик, шажаравий ёки диний руҳда низо қўзғаш” моддаси бўйича тергов ишлари бошланганини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG