Ссылки доступа

Ўзбекистон собиқ МХХ раҳбари Рустам Иноятов сенатор бўлди, энди у дахлсиз

Президент Мирзиёев фармонига кўра, МХХ собиқ раиси Рустам Иноятов Олий мажлис Сенати аъзоси этиб тайинланди. Қонунчиликка кўра, сенатор дахлсизликка эга бўлиб, унинг жиноий жавобгарликка тортилиши, қамоққа олиниши ёки бирор жазога тортилиши мумкин эмас.

МХХни қарийб 23 йил давомида бошқариб келган ва 31 январь куни истеъфога чиқарилган Рустам Иноятов Олий Мажлис Сенатининг аъзоси этиб тайинланди. Бу ҳақдаги фармонни президент Мирзиёев 31 январь куни имзолаган.

Иноятов сенатор этиб тайинланар экан автоматик тарзда дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлди. Ўзбекистон қонунчилигига кўра, Сенат аъзоси дахлсизлик ҳуқуқига эга бўлиб, сенаторлар Сенат розилигисиз жиноий жавобгарликка тортилиши, ушлаб турилиши, қамоққа олиниши ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазога тортилиши мумкин эмас.

МХХ раислигидан олинган Иноятов кечанинг ўзида Ўзбекистон Президентининг сиёсий-ҳуқуқий масалалар бўйича Давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди.

Рустам Иноятов 1995 йилдан буён ўзбек махсус хизматларига раҳбарлик қилди. 20 йилдан ортиқ вақт давомида у марҳум биринчи президентнинг яқинлари доирасига кирди. Ҳуқуқ ҳимоячилари Иноятовни айнан у раҳбарлик қилган тузилма узоқ йиллар давомида сиёсий репрессиялар, жумладан тузум мухолифлари ва ўзгача фикрловчиларни қамоққа олишлар, қийнашлар ва озодликдан маҳрум қилишларни амалга оширганликда айблашади.

Иноятовнинг ўрнига Ўзбекистон бош прокурори Ихтиёр Абдуллаев тайинланди.

XS
SM
MD
LG