Ссылки доступа

ОАВ: АҚШ расмийлари Сурия армияси янги кимёвий қурол ишлаб чиқаётганини айтмоқда


АҚШ расмийлари Сурия ҳукумати янги кимёвий қурол устида иш олиб бораётганидан ва бу қурол ишлатилишидан хавотир олмоқда. Бу ҳақда номи ошкор этилишини истамаган манбаларга таяниб Reuters ва Associated Press агентликлари маълум қилди.

Таъкидланишича, Вашингтон кимёвий қуроллар Сурия ташқарисига тарқалишидан жиддий хавотирга тушмоқда. Ўз исмини ошкор қилмаган амалдорлардан бирининг сўзларига қараганда, АҚШ ҳукумати Сурия президенти Башар Асад мунтазам равишда оз-оздан заҳарловчи маҳсулотларни ишлатиб келаётганига ишонади.

Ҳар икки агентлик манбаларининг айтишича, АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядаги кимёвий қуроллар ишлатилишига жавоб сифатида харбий ҳаракатларни бошлашни истеъсно қилмаяпти.

Экспертларнинг фикрича, сўнгги 6 йилда Сурияда кимёвий қурол 30 мартдан ортиқ ишлатилган. Башар Асад режими кимёвий ҳужумлар борасидаги айбловларни инкор қилиб келади. Жумладан, Сурия армиясини ўтган йилнинг апрель ойида Идлиб вилоятидаги Хон-Шайхунга авиа зарба берганликда айблашади. Ўшанда зарин заҳарли газидан 80дан ортиқ тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган эди.

XS
SM
MD
LG