Ссылки доступа

Қозоғистонлик енгил атлетикачилар биноларда ўтказиладиган Осиё чемпионатида етакчи бўлишди


Қозоғистонлик енгил атлетикачилар, энг кўп олтин медалларни қўлга киритиб, биноларда ўтказиладиган Осиё чемпионатида команда ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

1-3 февраль кунлари Теҳронда бўлиб ўтган мусобақалар якунларига кўра, қозоғистонлик енгил атлетикачилар ҳисобида еттита олтин ва тўртта кумуш медаль, шунингдек, яна битта бронза мукофоти бор, деб хабар бермоқда Енгил атлетика федерацияси (ЕАФ).

Теҳрондаги Осиё чемпионатида ҳаммаси бўлиб, медалларнинг 26 комплекти, аёллар ва эркаклар ўртасидаги муосбақаларда 13 тадан медалларўйналди, деб хабар беради ЕАФ.

ЕАФ сайтида эълон қилинган медаллар жадвалига мувофиқ, медалларнинг якуний ҳисобига кўра, иккинчи ўринда Эрон жойлашган бўлиб, унинг ҳисобида 5 та олтин ва 10 та бронза медаллари бор. 13 мамлакатдан иборат рўйхатнинг охирида — иккита бронза медаль олган Туркманистон ва битта медалга эга бўлган Япония турибди.

XS
SM
MD
LG