Ссылки доступа

Тошкентда 1,4 миллиард долларлик "ақлли мажмуа" лойиҳасини амалга ошириш бошланди


Uzbekistan - Tashkent city
Uzbekistan - Tashkent city

Тошкентда умумий қиймати 1 миллиард 400 миллион доллар бўлган юқори технологияли High Tech City мажмуасини қурилиш лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Мажмуа Жанубий Кореянинг POSCO Daewoo ширкати томонидан қурилиши белгиланмоқда, деб хабар қилди маҳаллий ОАВлар.

“Янги мажмуа 50 гектар майдонда жойлашган бўлиб, бу ерда бизнес-марказлари, турар жойлар, таълим, тижорат ва саноат муассасалари, илмий-текшириш марказлари ва бошқа объектлар жойлаштирилади. Уларнинг барчаси "ақллли" технологиялар, энергия тежовчи ва биноларни автоматлаштирувчи тизимларни қўллаш ёрдамида амалга оширилади”, - дейилади ОАВлар хабарида.

High Tech City мажмуаси лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон ва Корея қўшма ишчи гуруҳлари ташкил этилган. Ҳозирда High Tech City барпо этилиши мумкин бўлган тўртта ҳудуд ўрганилмоқда.

Хабарда билдирилишича, POSCO Daewoo йирик халқаро ширкат бўлган POSCOнинг шўъба корхонаси ҳисобланади ҳамда халқаро савдо ва сармоялар билан шуғулланади.

XS
SM
MD
LG