Қирғизистон "парижликлари" мамлакатнинг совуқ қисмида – Суусамир водийсида истиқомат қилади.
Нима учун бу ер Париж деб аталади? Номни доимий мижозлар –узоқ масофага қатновчи юк машиналарининг ҳайдовчилари берган. Оддий, аммо самарали маркетинг Париж номининг қўйилишига сабаб бўлди.
"1993 йилдан бошлаб одамлар бу ерга келиб жойлаша бошлади. Ўша вақтда бир-иккита қаҳвахона бор эди. 1995 йилда одамлар ўтов ва чодирлар билан кела бошлашди. Ҳайдовчилар дўконларни четлаб ўтмасликлари учун ҳамма ўз уйини гуллар ва чироқлар билан безай бошлади. Тунда порлаб тургани учун бизни узоқдан кўриш мумкин бўлди. Гўзал кўрингани боис ҳайдовчилар бу ерни Париж дея атай бошлашди", – дея тушунтиради поселкада яшовчи Сайраш Бейшебаева.
Гулшатнинг ҳам ўзига яраша мижозлари бор. Шу йиллар давомида кўплаб ҳайдовчилар бу ерга кириб чой ичиб кетишади.
"Аввалбошданоқ бизни Париж сифатида тан олишган. Кўпчилик Қирғизистонда шу номдаги қишлоқ борлигини билади. Ҳатто «Ким миллионер бўлишни хоҳлайди?» кўрсатувида: "Марказий Осиёдаги Париж қаерда жойлашган?" деган савол берилган. Жавоб Суусамир эди, мен шахсан ўзим бу кўрсатувни кўрганман", – дейди аёл.
Қишлоқдаги парижликлар бир неча бор ҳайдовчиларга ёрдам беришган. Мана энди техника сотиб олишди, техник хизмат кўрсатиш станцияси қурилди, авваллари ҳаммаси қўлда бажарилар эди. Ҳаво ҳарорати -40 даражада йўл четидан машиналарни олиб келишар, аккумуляторларга қувват беришарди, ғилдираклар алмаштириларди.
Харитада бу ер кўрсатилмаган. Ер турли томондан турли туманларга қарайди. Аҳоли ҳукуматга мурожаат қилиб ўзларини ажратиб қўйилмасликларини ва қишлоқни қонунийлаштиришларини сўрамоқда. Улар Париж Чуй вилоятида қишлоқ ёки посёлка сифатида расман тан олинишини исташмоқда.