Ссылки доступа

Сурхондарё ҳокимлиги Суриядан қайтарилган аёлга икки хонали квартира берди

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг 19 июнь куни хабар қилишича, Суриядан қайтарилган уч аёлнинг бир нафарига "кўп қаватли уй-жойдан барча шароитларга эга 2 хонали квартира ажратилди".

Қайтарилган 2 аёлга эса ҳозирда тиббий, психологик ва социологик ёрдам кўрсатилмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ҳокимлик туҳфасини "меҳр-оқибат ва бағрикенглик ифодаси" дея таърифлаган.

Хабарда қўшимча қилинишича, квартира берилган аёлга ишсизлик нафақаси ҳам тайинланган.

"Замонавий тикув машинкаси, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа совғалар топширилди," дейилади хабарда.

Шу йилнинг 30 май куни Яқин Шарқдаги қуролли низолар ҳудудларида бўлган 156 нафар Ўзбекистон фуқароси Тошкентга олиб келинди.

Ортга қайтарилганлардан аксариятининг хотин-қиз ва болалар экани айтилди.

XS
SM
MD
LG