Юк ва енгил машинада чегарадан ўтмоқчи бўлган бир неча транспорт навбат кутмоқда. Чегарадан Ўзбекистонга ўтмоқчи бўлганлар навбати доимгидай бор. Бугун юзга яқин одам навбатда турмоқда.
Навбатда турганлар чегаранинг Қирғизистон томонида электр ўчиб қолгани сабабли одамлар ўтолмай турганини айтишди. Лекин ярим соатдан ортиқроқ вақт ўтган электр муаммоси ҳал бўлиб, одамлар икки томонга ўткизила бошланди.
25 июнь куни Андижон вилояти Бўстон шаҳридаги Вилоят болалар ва ўсмирлар футбол мактаби тарбияланувчилари бўлган 11-12 ёшли ўзбек футболчилари ўзларининг қирғизистонлик тенгдошлари билан тажриба алмашиш-ўртоқлик футбол ўйини ўтказиш учун келди.
Меҳмонларни Ўшда қирғизистонлик халқаро тоифадаги футбол ҳаками Баҳодир Қўчқоров кутиб олди. Футбол ўйини Ўш вилояти Новқат туманидаги Қирғиз Ота қишлоғида бўлиб ўтади.