Ссылки доступа

Арисда 350 дан зиёд киши дом-дараксиз йўқолганлар рўйҳатида


24 июн куни Туркистон вилоятининг Арис шаҳридаги ҳарбий омборда келиб чиққан ёнғин оқибатида ўқ-дори заҳираларининг портлаши ортидан 350 дан зиёд киши бедарак йўқолган, деб хабар беради маҳаллий оммавий ахборот воситалари Фавқулодда вазиятлар бўйича шаҳар департаментига таяниб.

Йўқолганлар рўйҳатидаги уч киши топилди, деб хабар беради Шимкент шаҳар фавқулодда вазиятлар департаментининг ички ва ташқи коммуникация гуруҳи.

Гуруҳ маълумотига кўра, 26 июнь эрталабки соат 9 ҳолатига кўра, “ишонч телефонлари”га Қозоғистон вилоятлари ва хориж мамлакатларидан 50 мингдан зиёд қўнғироқлар келиб тушган. Одамлар Арис яшовчиларига гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёрлигини хабар қилмоқда. Энг кўп бериладиган саволлар орасида қариндошларни излаш, шунингдек, темир йўл транспорти ва автомобил йўлларининг очилиши устунлик қилмоқда, деб хабар беради гуруҳ.

24 июндан бери Арисдан олиб чиқилган кишиларнинг бир қисми жойлаштирилган Шимкентнинг «Акмешит» масжидида Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари Арис шаҳрининг дараксиз йўқолган яшовчиларини рўйҳатга олишни давом эттирмоқда.

Шаҳарда 40 дан зиёд қабул-эвакуацион пунктлар ишламоқда. Фақулодда вазиятлар Департаментининг маълумотига кўра, уларда 4880 дан зиёд киши, жумладан, 2428 нафар болалар жойлаштирилган. Кўплаб яшовчиларни қариндошлари олиб кетмоқда. Расмий маълумотларга кўра, Шимкентда ҳаммаси бўлиб 20371 киши рўйҳатга олинган.

26 июнь, чоршанба куни эрталаб расмийлар касалхонада ёнғиндан кейин Арисдаги омбор ўқ-дори заҳиралари портлашида яраланган иккинчи ҳарбий ҳаётдан кўз юмганини эълон қилишди. Мудофаа вазирлигининг шартнома асосида хизмат қилувчи, шимкентлик, 1987 йилда туғилган ҳарбийси учинчи қурбонга айланди, бу ҳақда расмийлар Арис омборидаги портлашлардан кейин хабар қилганди. Ҳалок бўлганлар орасида расмий маълумотларга кўра, машинасига портлашлар куни снаряд келиб урилган Арис яшовчиси ҳам бор.

24 июнь куни эрталаб Қозоғистон жанубидаги Арис шаҳри яқинидаги ҳарбий омборда келиб чиққан ёнғин портлашларни келтириб чиқарди. Шаҳарнинг ўн минглаб яшовчилари шошилинч тарзда шаҳарни тарк этдилар, бир неча минг киши расмийлар эвакуация учун тақдим этган транспортда олиб чиқилди. Кўчирилганларнинг кўпчилиги Шимкентда – шаҳар мактаблари ва масжидларда жойлаштирилди. Кўчирилганларнинг айримлари шароитлар йўқлигидан нолимоқда.

Расмийлар 25 июнь куни Арисга қайтиш ҳозирча хавфсиз эмаслигини, шаҳардаги портлашлар ёнғин ўчоқлари сақланиб қолаётганлиги боис такрорланиши мумкинлигини хабар қилишган.

XS
SM
MD
LG