Ссылки доступа

Ашхобод дорихоналарида тақчил дорилар ўрнига гиёҳлар таклиф қилинмоқда


Туркманистонда тақчил дорилар ўрнига маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тақдим қилинган дорилар таклиф қилинмоқда, Азатлиқ мухбирларининг хабарларига қараганда, маҳаллий дорилар ҳам пештахталардан йўқолиб қолди.

26 июн кун Ашхабоддаги Азатлиқ мухбирининг хабар қилишича, пойтахт дорихоналарида кўп ҳолларда гиёҳлар таклиф қилинмоқда:

- Дорихоналарда гиёҳдан тайёрланган қандайдир “дори” таклиф қилишмоқда. Бироқ бирданига пульс пасайиши, юрак хуружида унинг таъсири сезилмайди, дея таъкидлайди Азатлиқ мухбири. Унинг сўзларига қараганда, дорихоналарда таклиф қилинаётган ассортиментда ўнлаб гиёҳлар, жумладан ялпиз, ромашка, кеклик-чой ва наъматак бор.

Азатлиқ мухбирларининг хабар қилишларича, айни дамда тақчил препаратлар орасида қон томир касалликлари ва аёллар касаликлари профилактикаси ва даволаниши учун ишлатиладиган воситалар, жумладан рецепт ёзиб берилганидан кейин ҳам назоратни талаб қиладиган гормонал, хотиржамлантирувчи, уйқу таблеткалари бор.

- Нима учундир бу дорилар “тақиқланган дорилар” рўйхатига киритилган. Шифокорлар бу дориларга рецепт ёзиб беришдан қўрқади ва ёзиб бермайди. Шунчаки ўзларига нисбатан эътироз бўлишдан қўрқишади. Жуда камдан кам ҳоллардагина рецептлар ёзиб берилади, ўшанда ҳам ногиронлиги тасдиқланган беморларга берилади. Бу уйқу препаратлар гуруҳи ҳақидаги гаплар, антидепрессант ва транквилизаторлар ҳақидаги гапирмаса ҳам бўлади, улар супер рецептлар бўйича ҳам сотилмайди, дея хабар беради Ашхободдаги Азатлиқ мухбирларидан бири.

Айтилишича, юрак-қон томир касалликлари Туркманистон аҳолиси ўртасидаги ўлимнинг асосий сабабларидан бири экан.

Бундан аввал Туркманистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги даволаниш мақсадида мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг “Туркманистоннинг доривор ўсимликлари” китобида таърифлаган ўсимликлардан тайёрлаган чой ичишни тавсия қилган эди.

XS
SM
MD
LG