Ссылки доступа

Қирғизистон ИИВ айрим трассаларда тезлик лимитини соатига 110 километрга ошириш таклифини берди


Халқаро аҳамиятига эга автомобиль йўлларида белгиланган максимал тезлик соатига 110 километрга етказилиши мумкин. ҚР ИИВ шу каби таклиф билан чиқди.

Ташаббускорларнинг фикрича, тезлик лимитининг оширилиши йўлларнинг ўтказиш имкониятларини оширади.

ИИВнинг фикрича, Қирғизистон транспорт воситалари парклари замонавий хавфсизлик талабларига жавоб берадиган юқори тезликдаги машиналар билан тўлдирилмоқда. Қарор лойиҳасининг асослаш маълумотномасида таъкидланишича, сўнгги йилларда республикада халқаро аҳамиятга молик йўллар реконструкция қилинди, айрим участкаларга транспрт оқимини ажратиб турувчи тўсиқ ўрнатилди, қарама қарши томонга чиқиб кетиш билан боғлиқ ЙТҲ сони камайди.

Тезлик лимити йўл талаблари ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи участкаларда оширилиши мумкин.

Айни дамда аҳоли пунктларидан ташқарида ҳаракат тезлиги соатига 90 километрни ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG