Ссылки доступа

Тожикистон БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Қўмитасида ҳисобот бермоқда


Тожикистон ҳукумат делегацияси 1 июль куни БМТнинг инсон ҳуқуқлари Қўмитасининг сессиясида мамлакатда инсон ҳуқуқларига риоя этилиши юзасидан ҳисобот беради.

Бу 2013 йилдаги сўнгги шу каби Ҳисоботдан кейинги Тожикистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ вазиятга бағишланган илк ҳисоботдир.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Қўмитасининг сессияси 1 июл куни кечқурун Женевада очилди. 2 ва 3 июл кунлари Тожикистон делегацияси БМТ инсон ҳуқуқлари Қўмитаси аъзоларининг саволларига жавоб беради.

Ҳукумат делегацияси Хорог ҳодисалари юз берган, Ислом Уйғониш партияси тақиқланган, унинг фаолари панжара ортига жўнатилган даврга оид саволларга жавоб беришлари керак. Шунингдек Қўмита Тожикистондан бир нечта мустақил адвокатларнинг, улар орасида Бузургмеҳр Ёров ҳам бор, нима сабабдан ҳукм қилинганини ҳам сўрайди. Тожикистон расмийлари шунингдек БМТ вакилларига янгиликлар веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқларнинг блокланиши юзасидан ҳам жавоб беришлари керак.

Саволлар рўйҳатида соқол қўйгани учун таъқиблар ва ҳижобли аёлларга нисбатан рейдлар ҳам бор. Расмийлар шунингдек, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотларнинг Қўмитага тақдим қилган мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари чеклангани боис Тожикистон ҳукуматини танқид қилган ҳисоботи юзасидан ҳам изоҳ беришлари керак.

XS
SM
MD
LG