Ссылки доступа

Буюк Британия Эрон билан ядро келишувларидан бош тортиши мумкин


Jeremy Hunt
Jeremy Hunt

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жереми Хантнинг айтишича, Лондон Эрон билан савдо муносабатларини тиклаш эвазига Эроннинг ядровий дастурларини тўхтатишни кўзда тутган Теҳрон билан ядровий келишувларга риоя этишдан воз кечиши мумкин.

Хант – мамлакат бош вазири лавозимига даъвогар икки нафар номзоднинг бири, унинг огоҳлантириши эса Эрон раҳбариятининг 2015 йилдаги ядровий битимнинг бойитилган уран ишлаб чиқариш қисмига оид кўзда тутилган чекловларни бузиши ҳақидаги баёнотига муносабат ҳисобланади.

Ўз навбатида АҚШ президенти Доналд Трамп Эронни “олов билан ўйнашаётганлиги” ҳақида огоҳлантирди. Трамп Эронга айтадиган сўзи қолмаганини, бироқ Теҳрон нима иш қилаётганини яхши тушунишини айтди.

Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зарифнинг сўзларига кўра, Теҳрон уран гексафториди ишлаб чиқаришга рухсат этилган даражасини ошириб юборган. Эроннинг Fars ахборот агентлиги хабарига кўра, мамлакатдаги бойитилган уран заҳиралари ҳозирги кунда Эрон билан келишувга мувофиқ рухсати этилган 300 килограммли лимитдан ошиб кетган.

Венадаги атом энергияси бўйича халқаро Агентлик ҳам Теҳрон бойитилган уран ишлаб чиқариш лимитини ошириб юборганини тасдиқлади.

XS
SM
MD
LG