Ссылки доступа

Манбалар: Отабек Муродов ҳибсга олиниши ортидан Бош прокуратурада янги "тозалаш" бошланди

Отабек Муродов 20 июнь куни президент фармони билан Ўзбекистон Бош прокурори лавозимидан олингани ортидан тизимдаги ўнлаб юқори лавозимли мулозим ишдан олинган.

Бу мулозимларнинг кўпчилиги¸ гувоҳ ëки жиноят иши фигуранти сифатида сўроқ қилинмоқда. Ҳибсда қолаëтган Отабек Муродов эса¸ жараëнга яқин расмийнинг айтишича¸ адвокат билан учраштирилмаяпти.

Ўзбекистон куч ишлатар тизимларидаги бир-биридан мустақил иккита мулозим иддаосига кўра¸ собиқ Бош прокурорга яқин бўлган прокуратура ходимларидан каттагина қисми ишдан олинган. Улардан ўнга яқини жиноят иши фигуранти сифатида терговга тортилган.

Ҳуқуқ тизими расмийсига кўра¸ вилоят прокурорларининг 70 фоизидан ишдан кетиш ҳақида ариза олинган ва бу аризалар қондирилган. Ҳозирча бу маълумот Бош прокуратура томонидан расман тасдиқланмади.

Мулозимлар ишдан четлаштирилган прокуратура ходимлари ўз собиқ раҳбари Муродов устидан кўрсатма ëзиб беришганини билдирди. Суҳбатдош иддаосича¸ бу ходимлар ўз кўрсатмасида Бош прокурорга катта суммада пора беришга мажбурланганини ëзиб берган.

Икки собиқ Бош прокурор - Рашитжон Қодиров ва Ихтиëр Абдуллаевлар қамоққа олиниб¸ улар коррупция ва мансаб ваколатларини суиистеъмол қилишда айблангани ортидан¸ прокуратура тизимида тозалаш жараëни бошланган эди.

21 июнь куни Ўзбекистон Сенатининг 20-ялпи мажлисида чиқиш қилган президент Шавкат Мирзиёев Отабек Муродовга нисбатан жиноят иши очилганини маълум қилган эди.

XS
SM
MD
LG