Ссылки доступа

«Газпром» Туркманистондан беш йил мобайнида газ харид қилиш борасида шартнома имзолади

Россиянинг давлатга тегишли «Газпром» энергетик гигантининг маълум қилишича, Туркманистоннинг давлатга тегишли «Туркменгаз» компанияси билан эришилган Битимга кўра 2024 йилга қадар газ импорт қилишга розилик билдирган.

«Газпром» томонидан ўз сайтида эълон қилинган хабарда таъкидланишича, Туркманистондан харид қилинадиган газ миқдори бир йилда 5,5 миллиард кубометрни ташкил қилади.

Бундан аввал давлатга тегишли мазкур иккита компания икки ярим ойга мўлжалланган Битимни имзолаган эди, унга кўра июнь ойи сўнггига қадар 1,2 миллиард кубометр туркман гази етказиб берилиши керак эди.

Россия қачонлардир туркман газининг асосий импортчиси эди, аммо мана шу ўн йиллик бошларида Хитой Россияни сиқиб чиқарди. Туркманистон ва Марказий Осиёдаги бошқа республикалардан арзонга олинадиган газ туфайли Россия ўз газини Европага экспорт қилишни кўпайтиришга имкон яратди.

2015 йилда «Газпром» туркман гази импортини 2010 йилги 10 миллиард кубометрдан бир йилда тўрт миллиард кубометргача камайтиришга қарор қилганини маълум қилган эди. 2016 йил бошларидакомпания нарх масаласида келишмовчиликлар туфайли туркман газиимпортини тўҳтатиб қўйди.

Туркманистон иқтисодиёти хазинага тушадиган нақд валюта манбаи бўлмиш углеводородларга тобе бўлиб қолган

XS
SM
MD
LG