Ссылки доступа

Бишкек марказида калтакланган Нигерия фуқароси - комада, гумондор ушланди


1985 йилда Нигерияда туғилган, «ЦУМ Айчурек» (“Айчурек МУМ”) савдо маркази яқинида калтакланган фуқаро оғир аҳволда Республика Миллий госпиталининг реанимация бўлимига ётқизилди. Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Азаттық» радиосига маълум қилишича, мижоз ҳамон комада ётибди.

Бишкек шаҳар ИИББ хабарига кўра, 3 июл куни жиноий милиция хизмати ходимлари гумондор -1997 йилда Чуй вилоятида туғилган фуқорони ушлади. Ушланган фуқоро Бишкек ИИББ вақтинчалик Сақлаш изоляторига олиб борилди, айни дамда тергов чоралари кўрилмоқда.

2 июль куни Бишкек марказида ташқи кўриниши осиёлик бўлган шахс Нигерия фуқоросини калтаклади. Жабрдийда оғир аҳволда Миллий госпиталга олиб келинди. Мазкур факт ЖҚЯР (Жиноят ва қилмишлар ягона реестри)да регистрация қилинди, милиция томонидан “Соғлиққа оғир жароҳат етказиш” моддласи бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ўша куни бош вазир Мухаммедкалий Абилгазиев ички ишлар вазирига Нигерия фуқоросини калтаклаган айбдорни топишни, жамоат жойларида тартиб ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида барча бўлинмаларда, жумладан туристик милиция ишини фаоллаштиришни топширди.

XS
SM
MD
LG