Ҳуқуқ тартибот муассаси хабарига кўра, ўсмирнинг ақли холис эмаслиги аниқланди ва у шифокорлар назоратига олинди.
«Сунатулло 6 ёшли Осия Зулфоновани ёқиб юборишда аосий рол ўйнади, ёқишдан аввал у қизни итлар билан қўрқитган. Итлар зарарсизлантирилди», - дея таъкидлайди ИИВ.
Эслатиб ўтамиз, одамларни даҳшатга солган бу ходиса 19 июнь куни куппа-кундузи пойтахтдаги Сино тумани ҳудудида юз берди. Уч ўсмир олти ёшли Осияни ёқиб юборди. Душанбедаги №3 шаҳар клиник (куйиш) шифохонасида шифокорларининг айтишича, олти ёшли Осия Зулфонованинг бадани 65% куйган ва реанимацияда ётибди, қизча тана қисмининг 45%ида чуқур куйиш олган.
Бу даҳшатли ҳодиса ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. Айрим фойдаланувчилар айбдорларга шафқатсиз жазо берилишини талаб қилмоқда. Пойтахтдаги Сино туман прокуратураси Душанбе атрофида олти ёшли қизчанинг ёқиб юборилиши фактини тергов қилишга киришди. Бу даҳшатли жиноятни содир этганликда 9 ёшдан 15 ёшгача бўлган уч нафар вояга етмаган болалар гумон қилинмоқда.