Ссылки доступа

Тожикистонлик вояга етмаган қиз билан интернет-интими учун Нидерландия фуқароси судланди


Нидерландия суди 56 ёшли маҳаллий аҳоли вакилини тожик қизи билан жинсий алоқага мойиллик билдиргани учун айбдор дея топиб 18 ой озодликдан маҳрум қилди. Шу билан бирга ҳукм қилинганнинг ўзи ва унинг “жабрдийда”си бу айбловларни инкор қилмоқда ва асоссиз дея аташмоқда.

Ҳодиса 8 йил муқаддам Тожикистонда бўлиб ўтган. Бугунги кунда 21 ёшга тўлган тожик қизи иш материалида “жабрдийда” сифатида кўрилмоқда. Унинг судда баёнот беришича, судланувчи ўзига ҳеч қандай зиён етказмаган ва унга нисбатан қўйилаётган айбларни асоссиз ва туҳмат дея атади.

27 июнь куни Арнем-Леуварден шаҳар суди томонидан эълон қилинган ҳукмда қўйилган айб бўйича Т.В айбдор дея топилган. Ҳукмда таъкидланишича, “улар ўртасида бўлиб ўтган суҳбат, шубҳасиз эркак ва аёл ўртасида муҳаббат алоқаларини англатади”.

Хабарларга кўра, ҳукм қилинган шахс жабрдийдадан 35 ёш катта бўлиб, Ш.М.га таъсир кўрсатган, унга совғалар бериб турган, унинг онасига пул берган, уларнинг уйларини таъмирлаб берган ва мебель сотиб олиб берган.

Суд материалларига кўра, вояга етмаган қизга нисбатан жиноят 2010 йилнинг январидан 2013 йилнинг февраль ойи оралиғида содир этилган. Қизча ҳукм қилинган Т.В раҳбарлик қилган «Святослав» хайрия жамғармасига волонтер бўлиб ишга кирган ва улар ўша ерда танишишган.

Джудит Зейлстра «Святослав» жамғармасида кўнгилли бўлиб ишлаган, унинг айтишича, ўз раҳбарининг 12 ёшли қиз билан аҳлоқсизларча муносабатларига гувох бўлган. Джудит Зейлстранинг Голландия полициясига ёзган мактубида таъкидланишича, ўзининг кузатувлари бўйича Т.В. болаларга жинсий жиҳатидан мойил бўлган.

Т.В адвокатининг айтишича, ўз мижози ҳукм устидан юқори суд инстанцияларига шикоят қилади ва шу давр мобайнида озодликда бўлади.

«Святослав» хайрия ташкилотининг мақсади Тожикистондаги муҳтож оилаларнинг ногирон-болаларига ёрдам кўрсатиш ва уларни қўллаб-қувватлашдан иборат эди. Мана шу можаро туфайли «Святослав» жамғармаси 10 йиллик фаолиятидан сўнг беркитилган эди.

XS
SM
MD
LG