Қарорда таъкидланганидек, Петагон маблағлари ҳарбий характерга эга бўлган фавқулотда ҳолатлар юзага келган тақдирдагина йўналтирилиши мумкин. Бошқа ҳар қандай вазиятда ижроия хокимият ўз билганича бошқа мақсадлар йўлида Конгресс тасдиқлаган бюджет ресурсларини қайта кўриб чиқа олмайди.
Маъмуриятга қарши овоз берган иккита судьянинг биттаси кичик Буш, иккинчиси эса Обама томонидан тайинланган эди. Уларнинг фикрича, агар маъмурият қарор устидан шикоят қилмоқчи бўлса, у ҳолда юқори суд инстанциясида ҳам мағлуб бўлади.
Администрация апелляция судига мурожаат қилиб Пентагон маблағларини Олий суд бу масала бўйича хукм чиқаргунга қадар девор қурилишига сарфлашга рухсат беришни сўраган эди.
Эслатиб ўтамиз, Конгресс томонидан бюджет тасдиқланмагани боис Трамп январ ойида чегара ҳудудларида фавқулотда ҳолат жорий қилган эди. Унга кўра Мексика билан чегарада девор қуриш учун 5 миллиард доллар ажратилиши кўзда тутилган эди. Бу ўз навбатида АҚШ тарихида давоат муассасаларининг маълум қисмининг фаолияти тўҳтаб қолиши 35 кунгачўзилиб кетган эди.