Ссылки доступа

Тожикистонлик 19 ёшли аёл: мен зўрландим, аммо аризам эътиборсиз қолмоқда


Варзоб туманида яшовчи 19 ёшли аёлнинг баёнот беришича, уни қишлоқдоши зўрлаган ва шикоят қилса таҳдид кўрсатиши билан қўрқитган. Бироқ, йигит жабрдийданинг шикоятини асоссиз дея атамоқда, чунки “ҳамма иш ўзаро розилик асосида бўлган”.

Бу иш бўйича материал тайёрлаган Варзоб туман милициясининг ходимлари баёнот бериб, ҳозирча иш очилмаганини, йигитнинг оиласи қизнинг уйига совчиликка бормоқчи эканини, ҳамма иш тинчлик билан якун топиши мумкинлигини айтишмоқда.

Ж.А.нинг айтишича, беш ой муқаддам, шу йилнинг феврал ойида 2 ёшли жияни билан уйда ўтирганида ака сифатида кўрадиган 23 ёшли Д.С. уйга кириб келган. «У менинг қадди-қоматим ёқишини айтиб, менга яқинлаша бошлади. Мен унга, сиз менинг акамсиз, уят эмасми?, дедим. У менга қарата “нимаси уят?” деди. Мен қўрқиб кетдим, унга қаршилик қилишга кучим етмади. Шундан кейин у менга дўқ қилиб, ҳеч кимга айтмаслигимни, акс ҳолда ёмон бўлишини айтди», - дейди суҳбатдош.

Ж.А тиббий кўрикдан ўтганидан сўнг шифокорлар унинг ҳомиладор эканини айтишганидан кейингина қариндошлари юз берган ҳодисадан хабардор бўлишди.

Ёш йигит қиз томонидан қўйилаётган айбловларни инкор қилади, ва бу гапларни “туҳмат” дейди. «Мен уни зўрламадим. Агар зўрлаган бўлсам, нима учун энди айтмоқда, ахир орадан анча вақт ўтди-ку? Ҳаммаси ҳар икки томоннинг розилиги билан бўлди...», - дейди йигит.

Қизнинг оиласи совчиларни кутмаёқ Варзоб туман милиция бўлимига арз қилдилар, улар ҳуқуқ тартибот идоралари йигитни жабрдийдага уйланишга мажбур қилишни исташмоқда. Ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари ёшларнинг оилаларига мурожаат қилиб муаммони тинч йўл билан ҳал қилишга чақиришмоқда.

XS
SM
MD
LG