Ссылки доступа

Могерини қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров масаласи муҳокама қилинаётганини маълум қилди

Azimjan Askarov
Azimjan Askarov

ЕИ ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати масалалари бўйича Олий вакил Федерика Могерини баёнот бериб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаров билан боғлиқ масала муҳокамалар босқичида эканлигини айтди.

Бишкекда бўлиб ўтган “Европа Иттифоқи-Марказий Осиё” ташки ишлар вазирларининг учрашувидан сўнг «Азаттық» (“Озодлик” радиосининг қирғиз хизмати) мухбирининг саволига жавоб қайтарар экан у: «Бу муаммо билан боғлиқ барча масалалар муҳокама қилинмоқда. Бу масалалар очиқ ва конструктив фикрлар алмашинуви асосида муҳокама қилинаётганини таъкидлаб ўтаман», деди.

Федерика Могеринининг Бишкекка келишидан аввал 8 та ҳалқаро ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилот унга мурожаат қилиб, Азимжон Асқаровни озод қилишга чақириқ билан чиқишини илтимос қилган эди. Мурожаатда, 68 ёшли ҳуқуқ ҳимоячисининг соғлиғи ёмонлашгани ва уни даволаш учун хорижга жўнатиш зарурлиги таъкидланган эди.

Азимжон Асқаров 2010 йилги июнь ҳодисалари вақтида тартибсизликларни ташкиллаштиришда айбланиб умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Аммо унинг ўзи бу айбларни тан олмайди.

XS
SM
MD
LG