Ссылки доступа

Могерини Қозоғистонда оммавий ушлашларга изоҳ берди


Европа Иттифоқи ташқи сиёсат маҳкамаси раҳбари Федерика Могеринининг айтишича, “Марказий Осиёдаги демократик ўзгаришлар “оғриқли жараён” бўлиши мумкин, аммо шу билан бирга жумладан, Ўзбекистонда ижобий ўзгаришлар аломатлари кўринаётганини таъкидлади.

Европа Иттифоқи ташқи ишлар ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Бишкекда Азаттық (“Озодлик” радиосининг қирғиз хизмати) радиосига 7 июл куни берган интервьюсида Марказий Осиё минтақа бой энергоресурслари учун рақобатда бўлган турли мамлакатлар - Европа Иттифоқи, АҚШ, Россия ва Хитой билан ҳамкорлик қилишда эркин бўлиши кераклигини қайд қилди.

6 июль куни Қозоғистоннинг айрим шаҳарларида аксилҳукумат намойишлари ўтказишга уринган одамларни оммавий қўлга олишлар борасидаги саволга жавоб берган Могерини “бу масала ҳамиша кўтариб чиқилаётганини” айтди. Унинг баёнот беришича, ЕИ Қозоғистонни, минтақадаги бошқа мамлакатларни изчилик билан инсон ҳуқуқлари стандартларига риоя этишга, эркин фикр билдириш ва ОАВ эркинлиги ҳуқуқини таъминлашга, медиага тўсиқларсизишлаш имкониятини яратишга чақириб келади.

6 июль куни Қозоғистоннинг айрим шаҳарларида полиция Қозоғистон суди томонидан экстремистик ҳаракат дея эълон қилинган “Қозоғистон Демократик танлови” ҳаракати томонидан норозилик билдириш майдони дея айтилган жойга келган юзлаб одамларни ҳибсга олди. Қўлга олинганларнинг кўпчилигига нисбатан полиция ходимлари куч ишлатди. Ушланганларнинг аниқ сони ҳақида маълумот йўқ.

XS
SM
MD
LG