Ссылки доступа

Могерини: Ўзбекистонда ЕИ билан ҳамкорликни яхшилашга иштиёқни кўрдим


7 июлда Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтган “Марказий Осиë-Европа Иттифоқи” форматидаги учрашувда иштирок этган Еврокомиссиянинг ташқи сиёсат масалалари бўйича олий комиссари Федерика Могерини Ўзбекистонда ислоҳотларга иштиёқ ва мамлакатни яхшилаш борасидаги интилишларга гувоҳ бўлганини таъкидлади.

Журналистлар саволларига жавоб берган Могерини Ўзбекистонда ЕИ билан ҳамкорликни яхшилашга иштиёқ кўрганини таъкидлади.

"Мен сўнгги йилларда Ўзбекистонга 2 марта сафар қилдим ва бир нарсага шоҳид бўлдимки, бунга ўхшаш сафарлар давомида ушбу мамлакат ватандошлари билан учрашиш вақт нуқтаи назаридан жуда чекланган бўлади. Лекин мен кўрган нарса чин маънодаги қатъият бўлди. Ташқи дунёга очилиш, вазиятни яхшилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ҳамда Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни кенгайтириш ва кучайтириш – булар барчаси менга самимий бўлиб туюлди. Жуда яхши биламизки, биз билан кенг қамровли ҳамкорликнинг асосини ҳам доим инсон ҳуқуқи ва очиқ жамиятлар борасида чин маънода қўйилаётган қадамлар ташкил қилади. Мен Ўзбекистонда бошқа тарафдан, мамлакатни чуқур ислоҳ қилиш истагидай ўзгаришни аниқ-тиниқ кўрдим", деди Могерини.

XS
SM
MD
LG