Ссылки доступа

+40 даража иссиқда Ашхобод аҳолиси кун бўйи ичимлик сувидан маҳрум бўлди


7 июл куни Ашхободда қувур ёрилиши оқибатида бир нечта уй аҳолиси ичимлик сувидан маҳрум бўлди.

- Кемин кўчасидаги собиқ “ойначилар” туманида юз берган фавқулотда ҳодиса туфайли ичимлик суви қувури ёрилиб кетди, носозлик ҳамон бартараф этилмади, ҳозир соат 18:00, туман сувсиз қолди, - дея хабар беради Азатлық мухбири 7 июл куни кечқурун. Кейинроқ маълум бўлишича, орадан икки соат ўтиб қувур тузатилган ва сув таъминоти тикланган.

Унинг сўзларига қараганда, сувсиз қолган уйларда яшовчи аҳолига сув етказиб берилмаган. Аввалги йиллардаги тажрибалардан маълумки, сувсиз қолган уйларга махсус транспортларда ичимлик суви етказиб бериларди.

Азатлық мухбирининг таъкидлашича, 7 июль куни Ашхободда ҳаво ҳарорати 40 даражага чиқди.

Йилдан йилга Ашхободдаги турар жой биноларида ёзда мунтазам равишда сув ва чироқ ўчириб қўйилади, қиш кунлари эса иссиқлик, газ таъминоти ва электр узатишда узилишлар бўлиб туради. Ёғингарчиликдан сўнг шаҳарда йўллар, бинолар ертўлалари, шунингдек турар жой биноларининг биринчи қавати сув остида қолади.

Ашхобод аҳолиси дуч келаётган муамолар юзасидан шаҳар расмийлари изоҳ бермайди, давлатга тегишли ОАВ бу муаммоларни ёритмайди.

XS
SM
MD
LG