Ссылки доступа

PEN International тинч намойишчиларнпи бостирган Қозоғистонни танқид қилди


Қароргоҳи Лондонда жойлашган Халқаро PEN International ташкилоти баёнот билан чиқди, унда тинч намойишчиларни бостирган Қозоғистонни танқид қилган ва мамлакат ҳукуматини фуқароларнинг "тинч йиғилишлар ўтказиш ва эркин фикр билдириш ҳуқуқини зудлик билан тиклашга” чақирган.

Ташкилотнинг 9 июл куни эълон қилинган баёнотида таъкидланишича, президентлик сайловлари ўтган 9 июнь куни минглаб одамлар "кўпчилик эркин бўлмаган ва адолатсиз ўтган дея овоз беришга қарши фикр билдиргани учунгина нишонга айлаган". PEN International ижрочи директор Карльз Тонернинг сўзларидан иқтибос келтиради, у "Қозоғистон расмийларининг президентлик сайловлари вақтида мухолифатнинг қонуний ва тинч намоён бўлишига муносабати инсон ҳуқуқлари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятлар ва шахсий эркинликларни ҳурмат қилмасликни кўрсатишдан ташқари, ҳокимиятни ушлаб туриш мақсадида мухолифатнинг овозини бўғишга ва норози бўлганларни бостиришга уринишдир" дея баёнот берди.

PEN International — 1921 йилда ташкил этилган ёзувчиларнинг халқаро ассоциацияси ҳисобланади. Унинг миссияларидан бири— жаҳон бўйлаб эркин фикр билдириш ҳуқуқини таъминлашдан иборат.

Қозоғистонда митинг иштирокчиларини ушлаш билан боғлиқ навбатдаги тўлқин 6 июль куни — Пойтахт кунида, шунингдек мамлакат собиқ президенти Нурсултан Назарбаевнинг таваллуд кунида юз берди.

Қозоғистондаги норозилик акцияларининг бостирилиши Қозоғистон ҳуқуқ ҳимоячилари томонидан, шунингдек Халқаро ташкилотлар, жумладан ЕҲХТ, Human Rights Watch ва БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Офиси томонидан танқид қилинди.​

XS
SM
MD
LG