Бу ҳақда Nature журналида эълон қилинган тадқиқотда айтилади.
Инсоннинг бу қолдиқлари 1970-йиллар сўнггида Апидима ғоридан топилган эди. Унинг ёшини шу кунларда аниқлашга муваффақ бўлинди. Олимларнинг фикрича, топилган бош чаноқларидан бири 170 минг йил муқаддам яшаган неандерталга оид, иккинчиси эса —Homo sapiens (ақлли одам)га тегишли.
Грециядан топилган инсон қолдиқлари ўтган йили Исроилдан топилган инсоннинг устки чағидан 16 минг йилга каттадир, дея хабар беради Associated Press.
Агар топилманинг ёши тасдиқланса, у ҳолда Homo sapiens тарихи борасидаги бизнинг тассаавуримизнинг ўзгаришига сабаб бўлади. Бундан аввал замонавий одамлар Европага Африкадан 45 минг йил муқаддам келиб қолгани тахмин қилинар эди.