Ссылки доступа

De la Rue Қирғизистон учун яна 500 мингта умумфуқаро паспортини тайёрлайди


Давлат регистрация хизмати (ДРХ) Буюк Британиянинг De la Rue компанияси билан қўшимча Шартнома имзолади. Муассаса матбуот хизмати вакили Адилет Бейшеналиевнинг айтишича, шартнома доирасида 500 мингта паспорт тайёрланади.

«Айни дамда паспортларни тайёрлаш билан боғлиқ муаммо йўқ. Бизда 226 мингта умумфуқаро паспорти бор, бу миқдор йил охиригача етади. Яна 500 мингтаси яқинда De la Rue билан имзоланган қўшимча Битим асосида тайёрланади», - дея таъкидлади Адилет Бейшеналиев.

ДРХ маълумотига кўра, 2019 йилнинг 6 ойи давомида 520 минг 210 та барча турдаги (биометрик, умумфуқаровий, дипломатик ва хизмат) паспортлари берилган.

Бундан аввал паспорт бланкаларини харид қилиш масаласида можаро юз берган эди. 2018 йилда ДРХ биометрик паспорт бланкалари хариди бўйича тендер эълон қилди. Унда бешта хорижий компания иштирок этди, ҳамда «Гарсу Пасаулис» (Литва Республикаси) компанияси ғолиб деб топилди. Бироқ танловнинг бошқа бир иштирокчиси - «Мюлбауэр» (Германия) тендер вақтида қоида бузилиши юз бергани ҳақида баёнот берди.

Миллий Хавфсизлик Давлат қўмитаси жиноий иш очди, айрим амалдорлар «Гарсу Пасаулис» ғалаба қозонишидан манфатдор бўлгани маълум қилинди. ДРХ раҳбарининг ўринбосарлари Руслан Садирбаев ва Данияр Бакчиев, шунингдек «Инфоком» давлат корхонаси раҳбари Талант Абдуллаев қўлга олинди. ДРХ раиси Алина Шаикова истеъфога чиқди.

XS
SM
MD
LG