Ссылки доступа

Ангрен ва Янги Ангрен ИЭСлари Қозоғистонга берилади


Ангрен ва Янги Ангрен иссиқлик электр станциялари Қозоғистоннинг “Тоғ ишлари” ширкатига ишончли бошқарувга ўтказиб берилади.

Бу ҳақда 10 июль куни Аборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтган матбуот анжумани пайтида “Иссиқлик электр станциялари” ҳиссадорлик жамияти бошқаруви раиси Руслан Мубаракшин маълум қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон тарихида биринчи марта иссиқлик электр станциялари хусусий ширкатга берилмоқда.

“Айни пайтда тегишли ҳужжатлар юзасидан ўзаро маслаҳатлашувлар жараёни олиб борилмоқда. Уларда табиий газдан фойдаланишни қисқартириб, кўмир ёқиш миқдорни кўпайтириш назарда тутилган. ИЭСлар уч йилга ишончли бошқарувга берилади”, деди Мубаракшин.

Расмийнинг айтишича, “Тоғ йўллари” ширкати асосан кўмир қазиб олиш билан шуғулланади. Шунинг учун бу ширкат билан Ўзбекистонга имтиёзли асосларда кўмир етказиб бериш масаласи ҳам муҳокама қилинмоқда. Бунинг ортидан электр энергияси тарифларини аввалги миқдорда сақлаб қолиш имконияти пайдо бўлади.

XS
SM
MD
LG