Ссылки доступа

Сел келиши оқибатида Тожикистон шарқида кўприк бузилди ва уйлар сув остида қолди (видео)

В результате селевого потока в Сангворе разрушен мост
пожалуйста, подождите

No media source currently available

0:00 0:00:15 0:00

Кучли сув тошқинлари ва сел оқими оқибатида Тожикистон шарқидаги Сангвор туманида кўприк бузилди, уйлар ва йўллар сув остида қолди.

Радио Озоди сайтининг Ёзганд қишлоғида истиқомат қилувчи фойдаланувчилари WhatsApp орқали юборган видеоларида сел оқими бир зумда кўприкни оқизиб кетаётгани яққол кўриниб турибди. Фойдаланувчиларнинг сўзларига қараганда, табиий офат бир нечта уйни вайрон қилди, шунингдек ғалла ва сабзавот майдонларини пайҳон қилди. Радио Озоди табий офат Сангвор тумани аҳолисига етказган бошқа видеогувоҳликларни ҳам олди.

Тожикистон ҳукумати қошидаги Фавқулотда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитасининг 15 июл куни маълум қилишича, махсус комиссия Сангвор томон йўлга чиққан. «Ҳақиқатан ҳам табиий офат туман аҳолисига зарар етказди, бахтимизга инсоний талофатлар қайд қилинмади», - деди қўмитадаги манба.

Ўтган ҳафта Тожикистон ФВ ва ФМ қўмитаси аҳолини иссиқдан огоҳлантирган ва одамларни эҳтиёткорликка ва огоҳликка чақирган эди. Муассасанинг баёнот беришича, баланд тоғ ҳудудларида кунларнинг исиб кетиши муз ва қорларнинг эришига сабаб бўлади ҳамда дарёларда сув ҳажмининг ортиб кетишига олиб келади, бу ўз навбатида, сел ва кўчкиларга сабаб бўлади.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Сангвор туманида қор кўчкиси оқибатида камида 10 та уй вайрон бўлган эди. Маҳаллий аҳолининг хабар беришича, табиий офат оқибатида боғлар, экинзорлар ва ер участкалари пайҳон бўлди.

XS
SM
MD
LG