«Марказий Осиёда ўз жонига қасд қилиш: хатар ва ҳимоя омилларининг мунтазам тадқиқоти» мавзуидаги маърузалар тадбирида 3 июн куни Американинг Хьюстон-Даунтаун университети ўқитувчиси Шаҳноз Савани чиқиш қилди.
Маърузада таъкидланишича, ҳар йили жаҳонда 1,5 миллионга яқин киши ўз жонига қасд қилиш орқали ёруғ дунё билан хайрлашади. Ўз жонига қасд қилишларнинг 76 фоизи паст ва ўртача даромад топадиган аҳолиси бор мамлакатларда, 60 фоизи эса Осиё мамлакатларида юз беради.
Марказий Осиё мамлакатларида одамларнинг энг кўп ўз жонига қасд қилиши Қозоғистонда (48,1) учрар экан, иккинчи ўринда Туркманистон (15,8) туради, кейинги ўринларни Ўзбекистон (13,6) ва Қирғизистон (13,4) эгаллайди. Бошқа давлатларга нисбатан кам бўлган Тожикистонда (7,2) ҳам бу кўрсаткич ошиб бормоқда.
Шаҳноз Саванининг фикрича, минтақа аҳолиси ислом динига эътиқод қилиш фактига қарамай, ўз жонига қасд қилиш кўрсаткичлари камаймаяпти. Бунинг сабаби одамлар ёрдамга муҳтож бўлиб қолган муаммолар етарлича муҳокама қилинмайди ва ўз жонига қасд қилиш исломда қаттиқ қораланади.
Туркманистонда ўз жонига қасд қилиш масаласидаги статистик маълумотлар ошкор қилинмайди. Аммо маҳаллий кузатувчилар ва Азатлық мухбирларининг таъкидлашларича, аслида вазият туркман расмийларининг халқаро ташкилотларга берган маълумотларидан кўра анча ғамгиндир.