15 июль куни тақдим қилинган Pew Research Тадқиқот марказининг Ҳисоботида 198 мамлакат ва ҳудуддаги 2007 йилдан бошлаб сўнгги ўн йилликда диний чекловлар таҳлил қилинади, унда иккита индекс - ҳукумат томонидан белгиланган чекловлар 10 баллик даража ва жамиятнинг муносабати 0 — кам даража, 10 — юқори даража кўрсаткичида белгиланган.
Ҳисоботда Қозоғистон «энг юқори чекловлар» (6,6 балл ва юқори) мамлакатлари рўйхатига киритилган. Рўйхатда Хитой, сўнг Эрон етакчилик қилиб турибди. Рўйхатда шунингдек Саудия Арабистони, Озарбайжон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Россия ҳам бор.
Марказ ҳисоботининг Қозоғистонга оид қисмида таъкидланишича, мамлакатда ҳукумат томонидан келишилмаган ҳолда диний адабиётларни тайёрлаш, чоп қилиш ва тарқатиш тақиқлаган.
Жаҳонда динни чеклаш акс мазкур ҳисоботда Қозоғистон шунингдек диний негизда ижтимоий можаролар кам содир этиладиган (0 дан 1,4 баллгача) мамлакатлар сафига кирган. Шу билан бирга, марказ маълумотига қараганда, бу каби низолар жаҳонда 2007 йилдан бошлаб ошиб бормоқда.
Pew Research Center — бу сиёсий партиялардан холи бўлган Ахборот маркази бўлиб, жамоатчиликни АҚШ ва жаҳондаги муаммо ва тенденциялардан хабардор қилиб туради.
Қозоғистон ҳукумати январ ойида парламентдан қўшимчалар лойиҳасини қайтариб олди, ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашларича, бу лойиҳа диний қарашлари бўйича одамларни ҳукумат томонидан таъқиб қилиш имкониятларини кенгайтирар экан. АҚШнинг халқаро диний эркинлик Комиссияси (USCIRF) Қозоғистонни диний эркинларнинг «тизимли, қатъий ва шафқатсиз бузилишлари» белгилари мавжуд бўлган мамлакатлар қаторига қўшган.