Аксилкоррупция хизмати давлат бюджетининг даромад қисмига зарар етказган ҳолда Божхона иттифоқига кирмаган мамлакатлар (Болтиқбўйи, АҚШ)дан белгиланган божхона тўловларисиз Қирғизистон ҳудудига олиб кирилган автоларни легаллаштириш бўйича манфаатдор шахслар билан биргаликда мустаҳкам коррупциявий схемани ташкил этган транспорт воситалари ва ҳайдовчилик таркибини рўйхатга олиш Депратаменти (2018 йилдан – “Унаа” давлат ташкилоти) нинг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий ишни тергов қилмоқда.
«ҚР ҳудудига коррупциявий схема бўйича келтирилган “Лексус” ва “Шевроле” русумидаги иккита автомашина ушланган. Ушбу автомашиналарнинг ҚРга олиб келиниши ва рўйҳатга олинишидан кўрилган дастлабки зарар Давлат бжхона хизмати тариф сеткасига кўра 2 миллион 608 минг сом (37 минг доллардан кўпроқ) ни ташкил этади», - деб хабар беради МХДҚ.
Ҳозирда АКХ автомобилларни қонунийлаштиришнинг шунга ўхшаш ҳолатларини ва давлат рўйхатга олиш хизматлари ходимларининг коррупциявий схемага алоқадорлигини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.
2018 йилнинг 21 декабрида ҳукумат транспорт воситалари ва ҳайдовчилик таркибини рўйхатга олиш Департаменти ўрнида “Унаа” давлат ташкилотини тузган эди. Бош вазир Мухаммедкалий Абилгазиев янги ташкилот жамоатчиликнинг тизимдаги коррупция ва бюрократияга оид эътирозларидан қутулишга ёрдам беришини айтди.