Ссылки доступа

ОАВ: Бакиевлар оиласи Беларусда бизнесни шотланд офшорлари орқали юритмоқда

Белорус миллий биотехнологик корпорациясида Курманбек Бакиевнинг қариндоши улуши топилган. Асилбек Салиев унга шотланд офшорлари орқали эгалик қилади. Бу ҳақда Белоруснинг naviny.by.нашри ёзмоқда.

Асилбек Салиевнинг ёши 31да. Британия реестери маълумотига кўра, у Шотландиянинг иккита компанияси — Altastar LP ва Maxforse LP. да сезиларли назоратга эга. Биринчисида ҳам, бошқасида ҳам унинг улуши 75 фоиздан ошади.

Ўз навбатида “Белорус миллий биотехнологик корпорацияси” ЁАЖда Altastar LPга 11 фоиз, Maxforse LPга — 11,5% акция тегишли. Шундай қилиб, шотланд офшорлари орқали Асилбек Салиев БМБК да 22,5% улушни назорат қилади. Корпорацияда яна 22,5% улуш иккита амирликлар компаниялари — Al Salaam Biotech Investments Ltd. ва Al Ziad Agro Investments Ltd.га тегишли. Улар ортида кимлар тургани ҳозирча қоронғу.

Белорус давлати БМБКда 25% улушга эга. Йирик Хитой компаниялариCITIC International Investments Ltd. ва COFCO Corporation тегишинча 20% ва 9% акцияларни идора қилади. Устав фондда 1% улуш Россиянинг «Вирен-Инвест» компанияси иҳтиёрида.

Асилбек Салиев Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиевнинг туғишган иниси Жаниш Бакиевнинг ўғли. Жаниш Бакиев олдин давлат қўриқлаш Хизматини бошқарган, бироқ 2010 йилда аксилҳукумат чиқишлардан сўнг ака-ука биргаликда Қирғизистонни тарк этган. Ҳар иккаласи Беларусда яшашади.

Бакиевлар молиявий маслаҳатчиси Евгений Гуревичнинг Азаттикка айтишича, Қирғизистон собиқ президентининг оиласи мамлакатдан 200-3000 миллион доллар олиб чиққан.

Британия реестрида кўрсатилишича, Асилбек Салиев беларус фуқароси ва Беларусда истиқомат қилади. Ватанида ўз амакаси бошқаруви даврида икки газета билан суд тортишувларини олиб борган кимса сифатида машҳур.

Яқинда Асилбек Салиев Москвада Қурманбек Бакиев номидан ўтган ифтор (Рамазон ойи вақтида ватандошлари учун ўтказилган ҳайрия оғиз очиш маросими) да сўзга чиққан. Салиев тадбир иштирокчиларига амакисининг номидан салом йўллади.

«БМБК» ЁАЖни Руденск остонасидаги Пухович туманида 160 гектар майдонда аминокислоталар, омухта ем ва премикслар ишлаб чиқарувчи йирик мажмуа сифатида қуришмоқда. Завод қурилиши 2018 йилда тантанали равишда бошланди. Уни 2032 йилгача якунлаш режалаштирилмоқда.

Корпорациянинг директори Даниил Урицкий ҳисобланади, уни Қирғизистонда собиқ бош вазир Данияр Усенов сифатида танишган.

XS
SM
MD
LG