Ссылки доступа

Қирғизистон ИИВ раҳбари «Азия-Ньюс» газетаси билан судлашади, сўз $70 минг ҳақида боради


Қирғизистон Республикаси ички ишлар вазири Кашкар Жунушалиев «Азия-Ньюс» газетасига нисбатан шаъни ва ғурурини ҳимоя қилиш ҳақида судга ариза берган. Адвокат Динара Аширалиеванинг «Азаттик»ка хабар беришича, газета босилган “нотўғри ахборот ва коллаж” бунга сабаб бўлган.

Унинг қўшимча қилишича, газетада чоп этилган вазирликдаги кадрлар муаммолари тўғрисидаги ахборот ҳам шикоят берилишига сабаб бўлган.

Бишкекнинг Октябрь туман суди бугун мазкур иш юзасидан мажлис ўтказди. Газета ходимлари мақола ва фотосуратларга доир ўзларининг тушунтиришларини беришлари кераклигига оид қарор қабул қилинган, навбатдаги мажлис 1 августга белгиланган. Шикоят бир ой муқаддам берилган. Жунушалиев газетадан 5 миллион сом (70 минг доллардан кўпроқ) товон ундиришни талаб қилмоқда.

«ОАВ тўғрисидаги қонунга биноан муҳаррирлар тарқатилаётган ахборотнинг ростлиги учун жавобгар. Гап 5 миллион сом ҳақида эмас. Журналистлар этикага риоя қилишлари, ўз вазифаларини бажариш чоғида фактларни текширишлари керак», - дейди Динара Аширалиева.

Газета муҳаррири Аслан Сартбаев билан изоҳ олиш мақсадида боғланишнинг имкони бўлмаган.

XS
SM
MD
LG