Ссылки доступа

АҚШ Ормуз бўғози устида Эрон учувчисиз аппаратини уриб туширган


Американинг "Боксер" десант кемаси Ормуз бўғози осмонида учувчисиз учиш аппаратини уриб туширган. Associated Press хабарига кўра, бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп маълум қилди.

Трампнинг сўзларига кўра, учувчисиз аппарат кемага камида минг метр масофада яқинлашган ва огоҳлантирувчи бир неча сигналарни рад этгандан сўнг уриб туширилган. АҚШ президенти учувчи аппаратининг турини айтмаган, бироқ у кема экипажи хаввсизлигига таҳдид солганини айтган. Ҳодиса қачон содир бўлгани ҳам хабар қилинмаяпти.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зариф олдинроқ Доналд Трамп таъкидлаганидек, Теҳрон иҳтиёрида гўёки АҚШ уриб туширган дрон ҳақида ахборот йўқлигини баён қилди.

Айни вақтда, Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Аббос Аракчи Эрон учувчисиз аппаратини уриб туширилганини хабар қилган АҚШ ўз дронини уриб туширганлиги эҳтимолини рад этмади. "Биз на Ормуз бўғозида, на бошқа ерда ҳеч қандай дрон йўқотмадик. Мен Американинг Boxer кемаси хато туфайли ўз учувчисиз аппаратини уриб туширмадимикан, деган хавотирдаман", - деб ёзди Twitter да Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари.

Қўшма Штатлар ўтган йил охирида ядровий қуролсизланиш ҳақидаги Эрон билан келишувдан чиққач, АҚШ ва Эрон ўртасидаги кескинлик даражаси сезиларли ошди. Шартнома ҳануз бир томондан Эрон ҳамда Германия, Франция, Буюк Британия, Россия ва ХХР ўртасида, бошқа томондан Европа Иттифоқи ва Эрон ўртасида амал қилмоқда. Бироқ Теҳрон келишув билан таъқиқланган даражадан юқори миқдорда уранни бойитиш ниятини маълум қилди.

АҚШ ва Саудия Арабистони Теҳронни Умон ва Форс кўрфазларида танкерларга ҳужум қилишда айблаганидан кейин минтақадаги вазият кескинлашди. Июлда Теҳрон Форс кўрфазида нефт танкерини ва Саудия танкерини қўлга киритиш уриншида айбланди. Эрон барча айбловларни рад этмоқда.

Июнь ойида эса Доналд Трамп охирги лаҳзаларда Эрон ҳудудидаги объектларга зарба бериш қарорини бекор қилганини айтганди. У Эрон қўшинлари томонидан Американинг жосуслик учувчисиз аппаратини уриб туширилганига жавобан амалга оширилиши керак бўлган.

XS
SM
MD
LG