Ссылки доступа

Японияда аниме-студиянинг ёқиб юборилиши оқибатида 20 дан зиёд киши ҳалок бўлди


Япониянинг Киото шаҳрида Kyoto Animation аниме-студиясининг ёқиб юборилиши оқибатида камида 20 инсон ҳалок бўлди. Шаҳар ўт ўчириш хизматининг маълумотларига кўра, касалхоналарга яна камида 36 нафар киши келтирилган.

Ёнғин маҳаллий вақт билан пайшанба куни эрталаб тарқала бошлаган. 41 ёшли гумондор бино ичкарисига бензин сепиб ўт қўйиб юборган. Бу ҳақда унинг ўзи қўлга олинганидан кейин гапириб берган. Уни касалхонага келтиришган.

Гумонланувчининг қилмиши сабаблари ҳақида ҳозирча хабар қилинмаяпти. Воқеа жойида полиция пичоқлар комплектини ҳам топган, аммо ҳозирча унинг гумондорга тегишлилиги номаълум.

Kyoto Animation аниме-студиясига 1981 йилда асос солинган. Студия сериаллар ва тўлиқ метражли фильмлар ишлаб чиқаради. Унинг ишлари орасида— «Харухи Судзумининг Меланхолия»си, «Кланнад», «K-On!» каби фильмлар бор. Компаниянинг бош офиси Киотода жойлашган.

XS
SM
MD
LG