Ссылки доступа

6 ёшли боланинг алкогол билан заҳарланишидан ўлишида гумондор Қирғизистон қамоқхонасига ташланди

ҚРнинг Чуй вилояти, Жайил туманида 6 ёшли боланинг алкогол билан заҳарланиши оқибатида ўлими юзасидан олиб борилаётган иш бўйича бир киши қўлга олинди.

Чуй вилояти ички ишлар бошқармасининг хабарига кўра, мазкур иш бўйича бир неча киши сўроққа тутилган. Натижада халок бўлган бола онасининг 60 ёшли жазманининг 31 ёшли ўғли ҳибсга олинган.

Ҳозирги пайтда суд-тиббий экспертиза ишлари олиб борилмоқда, тергов тадбирлари ўтказилмоқда.

20 июль куни Жайил туманида алкогол билан заҳарланишдан 6 ёшли болакай ҳаётдан кўз юмди. ИИБнинг маълумотига кўра, боланинг онаси билан спиртли ичимликлар ичган одамлар уни икки стакан ароқ ичишга мажбур этишган, дейиш мумкин. Болакай ҳушсиз ҳолда Жайил туман касалхонасига келиб тушган. У сунъий нафас олдириш аппаратига уланган. Уринишларга қарамай, барибир бир неча кундан кейин у ҳушига келмай вафот этди.

XS
SM
MD
LG