Ссылки доступа

Туркманистон бюджет ходимлари Қизил Ярим Ойга “ташлаш”га мажбурланмоқда

Туркманистон бюджет ташкилотлари ҳар ойда Қизил ярим ой Миллий жамияти учун маблағ йиғишни амалга ошириши белгиланди.

Ашхободдаги Азатлик мухбирининг хабар беришича, 15 июль куни бир неча пойтахт давлат ташкилотлари “Қизил ярим ой миллий жамияти” учун пул йиғиш фармойишини олган.

- Душанба, 15 июль куни, қатор бюджет ташкилотлари ҳар ой ҳар бир ходимдан Қизил яри ой фондига 15 манатдан ушлаб қолиш топшириғини олишган. Уларга фармойиш барча бюджет ташкилотларига тааллуқли эканини айтишган, - деб хабар беради 19 июль куни Азатлик мухбири (манатнинг долларга нисбатан расмий курси 3,5:1)

Азатлик радиоси мухбирига кўра, пул йиғиш ҳақида кўрсатма олган ташкилотлар ходимлари хабарни ғазаб билан кутиб олишган. "Ходимларга душанба куни хабар беришди ва бу барча бюджет ташкилотларига тааллуқли эканини айтишди. Албатта, одамлар аччиқланди, чунки ҳамма вақт нимагадир йиғишади", - деб хабар беради у.

Азатлик радиоси “Қизил ярим ойнинг миллий жамияти”га пул йиғиш билан боғлиқ расмий изоҳ олишга муваффақ бўлмаган.

Шу билан биргаликда, Туркманистон қонунчилиги кўзда тутилган мақсад ва вазифаларга эришиш мақсадида Турманистон давлат органлари томонидан молиявий, моддий ва бошқа ёрдам кўрсатишни назарда тутади. 2012 йилнинг декабрида қабул қилинган Қизил ярим ой Миллий жамияти тўғрисидаги қонунда жамият ёрдамга муҳтож одамларга гуманитар, тиббий-ижтимоий, реабилитацион ва бошқа кўмаклар кўрсатиш мақсадида ташкил этилгани айтилади. Махфийлик шарти асосида Азатлик мухбири билан суҳбатлашган ташкилот ходимларининг сўзларига қараганда, Қизил ярим ой жамияти раҳбарияти муҳтожларга ёрдам кўрсатишдан бош тортади ва ходимлар учун ҳам кескин тартибларни жорий этган.

Қизил ярим ой Миллий жамиятини Туркманистон президентининг синглиси Гулнабат Довлетова бошқаради.

XS
SM
MD
LG