Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Транспорт вазирлигидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар тарқатди.
“Замонавий қулайликларга эга бўлган Yutong автобуси маҳаллий вақт билан соат 17:00 да Тошкент автовокзалидан йўлга чиқади. Мазкур йўналиш масофаси 583 км бўлиб, йўлга 10 соат-у 30 дақиқа сарфланади, йўл ҳақи эса 80 000 сўмни ташкил этади”, дейилади хабарда.
Автобуслар чегарани “Ғишткўприк” ва “Жибек Жоли” назорат-ўтказиш пунктлари орқали кесиб ўтиши айтилган.