23 июль куни ИИВ раҳбари Рамазон Раҳимзода бу ҳақда журналистларга хабар қилди.
Вазир паспорт столлари барча фуқароларга белгиланган муддатгача ID-паспортларини беришга улгурмаслигини тан олди.
Янги паспортлар (ID-карталар) га сим-карталарни қайта рўйхатдан ўтказиш муддати 2019 йилнинг 15 августигача деб белгиланган. Олдинроқ Тожикистон республикаси ички ишлар вазирининг имзолаган фармойишига кўра, республиканинг туман ва шаҳарлари ички ишлар вазирлиги бўлинмаларининг барча паспорт бўлимлари иш вақтини соат 8.00 дан 22. 00 гача белгилашлари керак.
Рамазон Раҳимзоданинг хабар беришича, ИИВ эски паспортларни янги намунадаги паспортларга алмаштириш масаласи бўйича махсус мажлис ўтказган. «Биз барча масалалар ва камчиликларни муҳокама қилдик. Айрим қоидабузарлар қаттиқ жазоланди», - дейди ички ишлар вазири. Унга кўра, ҳозирги вақтда паспортларни алмаштириш бўйича паспорт столларидаги барча камчиликлар бартараф этилган.
Эслатиб ўтамиз, февралда Тожикистон расмийлари сим-картани расмийлаштиришнинг янги қоидасини – фақат янги намунадаги паспортлар бўйича (ID-карталар) ва видеокамера назорати остида берилиши тартиби жорий этилганини эълон қилди. 9 февраль куни Тожикистон ҳукумати қабул қилган қарорга кўра, 1996 йилги паспорт намунасига мамлакат мобил операторларининг сим-картасини расмийлаштирган мамлакат фуқаролари эски паспортларини 2014 йил намунасидаги (ID-карталар)га алмаштириши мажбурлиги белгиланди.
Ҳужжатда Тожикистонда хориж сим-карталарини ҳамда хориждаги тожик операторларининг сим-карталарини сотиш ва фойдаланишга таъқиқ ўрнатилди. Вояга етмаганлар 16 ёшдан эътиборан ота-оналарнинг ёки васийларининг ёзма розилиги билан сим-караталарни харид қилишлари мумкин.