Ссылки доступа

Ашхобод чеккасидаги аҳоли пунктлари ичимлик сувисиз қолмоқда

Ашхабод чеккаси ва остонасидаги аҳоли пунктлари ичимлик сувисиз қолмоқда. Азатлик мухбирлари Ашхобод таркибига, шунингдек, Туркманистон пойтахти остонасига таркибига кирувчи Гокжа, Ясмансалик ва Херрикгала посёлкаларидаги вазият ҳақида хабар қилади.

"Ашхободнинг ғарбий қисмидаги Гокжа қишлоғи беш кундан бери сувсиз. Айниқса, автомобили йўқлар қийинчиликни ҳис этмоқда. Мазкур аҳоли пункти учун жавобгар администрациядаги амалдор шу кунларда сув келтиришни тиклашга ваъда берди", - деб хабар беради 22 июль куни Азатлик мухбири.

Ясмансалик ва Херрикгала аҳоли пунктларида анчадан бери ичимлик суви йўқ. "Сувни эрталаб соат 7 дан 9 гача икки соат беришади. Кечки пайт яна икки соат, соат 19 дан 21 гача узатишади. Кимнинг идиши бўлса, кимдир ҳовлида ҳандақ қазиган ва яна кимдир имкониятига қараб бетон билан қоплаган бўлса сув тўплаб олади. Айримлар сувни 10 тоннали катта идишларда сақлайди", - деб хабар беради Азатликнинг Ашхободдаги мухбири.

Унинг сўзларига кўра, Ашхобод таркибидаги Ясмансалик ва Херрикгала қишлоқларида 6 мингга яқин оила яшайди.

Азатлик пойтахт маъмуриятидан, шунингдек, ушбу аҳоли пунктларининг ҳудудий маъмуриятлардан изоҳ олиш имконини тополмади.

Азатлик мухбирларининг сўзларига кўра, пойтахт остонасидаги аҳоли пунктларида ҳам ичимлик ва суғориш сувлари етишмовчилигини ҳис қилишмоқда. "Аҳоли нимадир эка олмаяпти. Ахир ёзда суғоришга сув етишмайди. Ер эса қақраб бормоқда", - қайд этади улар.

Айни арафада Ашхободнинг марказий қисми яшовчилари 40 даражадан зиёд жазирама ҳаво ҳароратида кун бўйи ичимлик сувисиз қолиб кетишди.

XS
SM
MD
LG