Ссылки доступа

Қозоғистонда қурол келтириш ва ўтказиш канали тўсилди


Қозоғистон миллий хавфсизлик Қўмитаси бугун “жиноий гуруҳларнинг ҳуқуққа зид фаолияти”га барҳам берилганини хабар қилди, махсус хизматлар версиясига кўра, улар Олмаота, Шимкент ва Қизил Ўрдада ўқотар қуролларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланишган.

МХҚ сайтида чоп этилган хабар олтита автомат ва битта пистолет ҳамда икки эркакни олиб кетаётган махсус кучлар вакиллари акс этган фотосуратлар билан безатилган. Суратда одамларнинг қиёфаси беркитилган.

МХҚ матбуот хабарномасида 8 та Калашников автомати ва иккита пистолетнинг “сотилиши факти ҳужжатлаштирилгани”, шунингдек, қурол ўтказиш билан шуғулланган гуруҳлар қатнашчиларини қўлга олиш борасида Олмаота ва Шимкентда ўтказилган махсус амалиёт ҳақида гапирилади.

«Уларнинг айримлари бузғунчи диний оқимларнинг тарафдорлари бўлиб, “ўғрилар жамияти”нинг вакиллари билан мустаҳкам алоқага эга"», - дея хабар берар экан, МХҚ қўлга олинганларнинг аниқ сонини очиқламаган.

МХҚ матбуот хизмати Қозоғистон ҳудудига “қурол кириб келишининг навбатдаги йирик канали бартараф этилгани” айтди, аммо бу қуроллар қайси мамлакатдан ва қанча миқдорда келтирилганини маълум қилмади.

XS
SM
MD
LG