Ссылки доступа

Тошкент ва Олмаота ўртасидаги тезюрар поезди чипталари арзонлашади


“Ўзбекистон темир йўллари” ва “Қазақстан темир жоли” раҳбарияти иштирокида Тошкент-Олмаота-Тошкент йўналишидаги чипталар нархини пасайтириш масаласи бўйича музокара ўтказилди.

Маҳаллий нашрларга кўра, 2019 йил 1 августдан бошлаб Тошкент-Олмаота-Тошкент йўналишга поезд йўнашидан беш кун олдин чипта харид қилинса SV ҳамда купе туридаги вагонларга – 25 фоиз, ўриндиқли вагонларга – 15 фоиз, қўшимча йиғимларга – 53 фоизли чегирма берилади.

“Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизматига кўра, яқин кунларда тезюрар “Тулпар – Тальго” поездининг чипта нархларини пасайтириш масаласи яна қўшимча равишда кўриб чиқилади.

Олмаота ва Тошкент ўртасида “Тулпор-Тальго” тезюрар поезди 2017 йил март ойидан қатнашни бошлаган. Taнтанали очилиш маросими Олмаота-2 темир йўл станциясида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга давлат ташрифи арафасида бўлиб ўтди.

XS
SM
MD
LG