Ссылки доступа

Украина Олий Радасига бешта партия ўтди


Украина Марказий сайлов комиссияси парламент сайловининг якуний натижаларини келтирди, протоколлар 100 фоиз ҳисоблаб бўлинди.

Овоз бериш якунларига кўра, Олий Радага бешта партия ўтди:

  • "Халқ хизматкори " – 43,16%;
  • "Мухолифат платформаси – ҳаёт учун" – 13,05%;
  • "Батькивщина" – 8,18%;
  • "Европача бирдамлик" – 8,10%;
  • "Овоз" – 5,82%.

Украинадаги бу сайловлар аралаш тизимда ўтди: 450 нафар депутатнинг ярмини партиявий рўйхат бўйича, қолган ярмини бир мандатли округлар бўйича. 22 та сиёсий партиядан икки ярим мингдан зиёд киши, мажоритар номзодлар сифатида уч мингдан кўпроқ номзод кураш олиб борди.

XS
SM
MD
LG