Ссылки доступа

Қирғизистон суди фаол Азимжон Асқаровнинг умрбод қамоқ жазосини кучида қолдирди


Чуй вилоят суди 2010 йилги воқеалардан кейин умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган ҳуқуқ ҳимоячиси Азимжон Асқаровни озод этишни рад этди. 30 июль куни унинг иши жиноят қонунчилиги декриминазация қилингани муносабати билан қайта кўриб чиқилди. Асқаровнинг ўзи суд мажлисида иштирок этмади.

Ҳуқуқ ҳимоячисининг адвокати Валерьян Вахитов суддан Азимжон Асқаровни озод қилишни сўради. Бироқ давлат қораловчиси умрбод қамоқ жазосига тортилганлар иши қайта кўриб чиқилмаслигини маълум қилди.

Азимжон Асқаров Жалолобод вилоятининг Бозор-Қўрғон туманида яшаган ва ҳуқуқ ҳимояси фаолияти билан шуғулланган. 2010 йилнинг июнь воқеаларидан кейин тартибсизликларни ташкил этиш ва милиция ходимини ўлдиришда шериклик қилиш гумони билан қўлга олинган. Барча инстанциялардаги судларнинг қарори билан 2010 йил июнидаги ҳодисалар вақтида оммавий тартиибсизликларни ташкиллаштириш айблови бўйича умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

2016 йилнинг апрелида БМТнинг инсон ҳукқуқлари Қўмитаси Қирғизистон расмийларини ҳуқуқ ҳимоячиси ишини қайта кўриб чиқишга чақирди. Қўмита ўз қарорини Азимжон Асқаровни ноқонуний қўлга олиш, қийноқ қўллаш ва уни оғир шароитларда сақлаб туриш билан асослади.

XS
SM
MD
LG