Ссылки доступа

Душанбеда 18 киши хот-дог истеъмол қилганидан сўнг шифохонага ётқизилди


Душанбедаги инфекция шифохонасига тез овқатланиш тармоғида хот-дог истеъмол қилган 18 киши олиб келинди. Овқатланиш нуқтаси ҳукумат қарорига кўра беркитилди. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бу одамларнинг ҳаммаси 28 июль, якшанба куни шифохонага ётқизилди. Пойтахтнинг Сино туманидаги давлат Эпидемиология назорат хизмати вакили Мухиддин Гулаевнинг сўзларига қараганда,жабрдийдалар Душанбе шаҳридаги Яккачинор кўчасида жойлашган "Мақсад" тез овқатланиш нуқтасида хот-дог танаввул қилганларининг эртаси куни ўзларини ёмон ҳис қила бошлашган.

Барча хўрандалар ўзларни ёмон ҳис қилганликлари боис эртаси куни шифохонага ётқизилган. Шифокорларнинг фикрича, уларнинг хаммасида ичак бузилишлари аниқланган. Сўнги икки кун мобайнида шифокорлар тўрт беморнинг уйга кетишларига рухсат берди, қолган 14 киши шифокорлар назорати остида даволанишни давом эттирмоқда.

Гулаевнинг 31 июль куни хабар беришича, барча беморларнинг ич кетиши кузатилди. Унинг айтишича, тез овқатланиш нуқтаси беркитилди, муассасада бўлган маҳсулотлар экспертиза учун юборилди.

Радио Озоди манбасининг хабар қмлишича, жабрдийдалар орасида 19 ёшдан катталар, жумладан 63 ёшли аёл ҳам бор.

Бундан аввалроқ муасссаса ходимлари овқатдан заҳарланишга майонез сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини айтишган эди, уларнинг сўзларига қараганда майонез қўлда тайёрлаган экан. Аммо бу фикрни овқатланиш нуқтаси эгаси тасдиқламади. Пайваста Назармамадованинг ишонтириб айтишича, майонез "аллақачон қўлда тайёрланмаяпти" ва сўнги вақтларда «майонез дўкондан харид қлинмоқда».

Унинг сўзларига қарагада, хот-дог тайёрловчи нуқта етти йилдан бери фаолият юритиб келади ва авваллари бу каби ҳодиса асло кузатилмаган эди.Хот-дог Душанбедаги энг арзон ва фаст-фуднинг хамма сотиб олиши мумкин бўлган турларидан бири ҳисобланади, уни тайёрлашда булочка, сосиска, сабзи ва кетчупли майонез ишлатилади.

XS
SM
MD
LG