Ссылки доступа

Нур-Султонни мустақил касаба уюшмаларини таъқиб этишни тўхтатишга чақиришди


Қозоғистоннинг бир гуруҳ ноҳукумат ҳуқуқ ҳимояси ташкилотлари 3 июль куни расмийларни мустақил касаба уюшмалари намоёндаларига нисбатан чиқарилган айблов ҳукмларини бекор қилишга ва миллий қонунчиликни халқаро стандартларга мувофиқ келтиришга чақирди.

17 июль куни Шимкент шаҳри суди “Муносиб меҳнат” мустақил касаба уюшмаси ва ёнилғи-энергетик мажмуанинг тармоқ касаба уюшмаси раиси Ерлан Балтабайни жамоатчилик расмийларнинг мустақил касаба уюшмаларига тазйиқ уриниши сифатида баҳолаётган иш доирасида етти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Балтабай ўзига қуйилган айбловни сиёсий уйдирма, деб рад этди.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Қозоғистон бюроси, “Ҳалқаро ҳуқуқий ташаббус” ташкилоти ва «Либерти» фонди 31 июль куни чоп этган баёнотларида айтилишича, Балтабайга чиқарилган ҳукм “меҳнат соҳасида бирлашиш эркинлиги борасида Қозоғистон қонунчилиги ва халқаро стандартлар меъёрларининг қўпол бузилишидан далолат беради” ва “расмийларнинг мустақил касаба уюшмаларини қўрқитиш ва йўқ қилишга қаратилган кампанияси”нинг давоми ҳисобланади. Баёнот муаллифларининг қайд этишича, расмийлар ташаббуси бўйича беркитилган Қозоғистон мустақил касаба уюшмалари Конфедерацияси етакчиси Лариса Харькова ҳам “айнан шундай тўқиб чиқилган айблов бўйича” ҳукм қилган. Ҳуқуқ ҳимоячиларининг таъкидлашича, Балтабай “мустақил касаба уюшма фаолияти ва ўзининг бирлашиш эркинлиги ҳуқуқини амалга оширгани” учун таъқибга учраган ва уни зудлик билан озод этишни талаб қилмоқда.

Балтабай судда айтишича, даъво аризасида тилга олинган пуллар ксаба уюшмалари тўғрисидаги янги қонунга кўра ўз фаолиятини тўхтатган “Муносиб меҳнат” касаба уюшмасининг мулки ҳисобланади ва хусусий шахс сифатида даъвогар бўлиб чиққанлар аъзолик бадалларини талаб қилишга ҳақли эмас.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ўз баёнотларида расмийларни ҳукмларни қайта кўриб чиқишга ва аввал ҳукм қилинган мустақил касаба уюшмалари вакиллари: Лариса Харькова, Амина Елеусинова ва Нурбек Кушакбаевларни оқлашга чақиради. Гуруҳ ўз талабларини Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Олий суд раиси Жакип Асановга мурожаатида баён қилди. Ҳуқуқ ҳимоячилари расмийларни Қозоғистон мустақил касаба уюшмалари Конфедарациясини рўйҳатга олишга ва ходимларга ҳокимиятдан мустақил касаба уюшмаларини тузишни ва Конституция ҳамда халқаро мажбуриятларга мувофиқ уларга ўз танлови бўйича аъзо бўлиб киришни кафолатлашга чақирмоқда.

XS
SM
MD
LG