Ссылки доступа

Урганчда 2 минг кишилик намойишдан сўнг нима ўзгарди? (тўплам)


Ҳудуднинг оммавий ахборот воситалари учун ушбу материаллардан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш борасида текин ҳуқуқ берилади. Фойдаланувчиларнинг истагига қараб видеороликларнинг дастлабки вариантини тақдим этишимиз мумкин. Улар шунингдек Директ тўпламидаги ихтиёрий видеодан фойдаланишлари мумкин бўлади.

- OzodLive: Урганчда 2 минг кишилик намойишдан сўнг нима ўзгарди? Кириш имтиҳонларидаги янгиликлар порани тўхтатдими? (видео)

- Ш.Мирзиёев А.Лукашенко билан норасмий учрашув ўтказди. Беларусь президентининг таклифига биноан 31 июль куни Минскка етиб борган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳамкасби Александр Лукашенко билан “Заславль” давлат қароргоҳида норасмий учрашув ўтказди. (видео)

- Оқ олтин турғуни: Обод маҳалламиз учун ажратилган пул қаерга кетганини ҳеч ким билмайди. Оқ олтин тумани Бўстон маҳалласи турғунининг ëзишича¸ маҳалла 2018 йилда Обод маҳалла дастурига киритилган¸ лекин газ¸ сув ва йўл билан боғлиқ муаммолар ҳалигача ечимини топмаган. (видео)

- Андижонлик деҳқоннинг лимон кўчати сув остида қолди, помидори қуриди. Икки йил муқаддам деҳқон Саидқосим Исмоилов ташландиқ лимонарий ташкил этиш мақсадида "ташландиқ шийпон"ни ижарага олди. Банкдан олган 20 миллион сўм кредитга иссиқхона қурди. Аммо деҳқоннинг лимон етиштириш орзуси ушалмади. Нега? (видео)

- Тигран Мкртичев: "Нукус музейи дунёнинг энг нуфузли музейлар ўнталигига кириши керак!". Нукусдаги Савицкий музейи директори этиб Москванинг Рерихлар музейи директори Тигран Мкртичев танланди. “Чўлдаги Луври” номи билан танилган Нукус давлат санъат музейи директори шу йилнинг 4 июл куни Халқаро санъатшунослар томонидан эълон қилинди. (видео)

- Ғиждувонлик тадбиркорлар: Тадбиркор мулки бузиб ташланаверса¸ четдан инвестор келадими? Ғиждувонлик тадбиркорларнинг ëзишича¸ ҳокимият уларга тегишли бўлган дўкон ва биноларни ҳеч қандай хабар бермасдан бузишни бошлаган. Улар Ғиждувонда ҳеч қандай қонун ишламаслигини айтмоқда. (видео)

- "Бахт" кўли ёпилди. Ўрнида сити қурилади. (видео)

- "Тошкент герби" ёдгорлиги тақдири нима бўлди? Ўтган йили Тошкент вокзали ёнидаги "Тошкент герби" (Танга- копейка) ёдгорлиги олиб ташланди. Ёдгорлик ўрнига атоқли қорақалпоқ шоири Бердақ ҳайкали қўйилиши айтилди. Яқинда Бердақ ҳайкали бошқа жойга ўрнатилди. Бироқ ёдгорлик ўрни бир йилдан бери бўш ётибди. (видео)

- "Обод қишлоқ дастурига киритилган қишлоғимиз обод эмас¸ барбод бўлди". Шофиркон туманидаги "Обод қишлоқ" дастурига киритилган Жўйработ қишлоғи турғунининг ëзишича¸ дастур доирасида қишлоқда бошланган ишлар охиригача етказилмасдан ташлаб қўйилган. Йўл чеккалари қазиб ташланган¸ ўрнатилган столбалар эса нотўғри ўрнатилгани сабабли қайта суғуриб олинган. (видео)

- Москвада полиция бир мингдан зиёд намойишчини ҳибсга олди. (ўзбек тилида видео)

- Ислом Каримовдан мерос бўлиб қолган "Президент Кўрсин" анъанаси қачонгача давом этади? Фарғона вилояти Учкўприк туманида президент Мирзиёев келишига кўча бўйидаги уйларни чиройли қилиб кўрсатиш учун, уларни таъмирлаш давлат муассасалари зиммасига юклатилди. Яна мажбурлаш. (видео)

- Уйи бузилаëтган аҳоли: Бизни уйимиздан мажбуран ҳайдаб чиқаришмоқда. Урганч шаҳри Истиқлол кўчасидаги уйлари бузилаëтганларнинг ëзишича¸ улар яшаб турган уйларидан мажбуран кўчага ҳайдаб чиқарилмоқда. Уларга ижарада вақтинча яшаб туришлари учун ажратилган уйнинг эгалари эса яшашга бошқа жойи йўқлигини айтмоқда. (видео)

- "Сурхон" футбол жамоасининг мухлислари ўйиндан кейин норозилик намойишини ўтказди. Улар нимани талаб қилишмоқда? Юзлаб "Сурхон" футбол жамоасининг мухлислари "Насаф" билан ўйиндан кейин стадион ташқарисида йиғилиб, жамоа автобусини ўраб олди. ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари мухлисларни тўхтатишга уринди. Мухлислар "жамоа тозаланиши"ни талаб қилмоқда. (видео)

- Бош вазир Абдулла Арипов зудлик билан Урганчдаги намойишчилар билан учрашди. Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 27 июль куни соат 17 да Урганч туманида бузилган уйлари учун товон пули ололмаганидан норозилик билдириб, 27 июлга ўтар кечаси Урганч-Ҳазорасп автомобиль йўлини икки соатга тўсиб қўйган аҳоли билан учрашди. (видео)

- Урганчда минглаб одам норозилик намойишига чиқди. Улар уйлари бузилишидан норози. (видео)

- OzodLive – Яккабоғдаги жанжал: президент ким томонида? OzodLiveнинг навбатдаги дастурида бузилиш ишлари ортидан уй ва бизнесини ҳимоя қилиш учун аҳоли қандай чоралар кўришга мажбур бўлаётгани муҳокама қилинади. Шунингдек, Москвада полициячи томонидан аёвсиз калтакланган муҳожир билан ҳам суҳбатлашамиз. (видео)

- Собиқ депутат ва фермер аëл: Ҳурматли президент¸ бизни Оқ олтин тумани ҳокимидан қутқаринг. Сирдарë вилояти Оқ олтин туманидан бўлган собиқ депутат ва фермер бўлган аëллар президентга мурожаат қилиб¸ туман ҳокими бедодликлардан қутқаришни илтимос қилди. Уларга кўра¸ ҳоким президентнинг "ҳокимлар менинг жойлардаги вакилим" деган гапидан кейин босар-тусарини билмай қолган ва унга ҳеч кимнинг кучи етмаяпти. (видео)

- Озодликда эксклюзив: "Ҳожибойни хотирлаб: Янгиқишлоққа саёҳат". Машҳур ўзбек қизиқчиси Ҳожибой Тожибоев туғилиб ўсган Янгиқишлоққа Озодлик сафар қилди. Қизиқчининг оила аъзолари, ўқитувчиси, дўстлари Ҳожибойнинг ёшлиги ҳаётидан сиз эшитмаган воқеаларни сўзлаб берди. (видео)

- Н.Сафронов: "Обрўли одам" Мирзиёев суратига буюртма берди. Россиялик таниқли рассом Никас Сафронов ярим йилдан буён Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев суратини чизмоқда. Сафронов асосан давлат раҳбарлари ва таниқли шахслар суратини чизиш билан танилган. (видео)

- Ўзбек муҳожири: Ўқитувчини қадрламаган давлат ривожланмайди! Ўзбекистонлик Алишер Нурматов Москвада курьерлик қилади. Ваҳоланки у Ўзбекистон Миллий университетининг магистратурасини битирган. Кейинроқ Алишер аспирантурада ҳам илмий изланиш олиб борган. Бироқ, ўқитувчилик билан оиласини боқа олмаган Алишер муҳожирликка жўнаб кетган. (видео)

- Мирзиëев қалампиридан хонавайрон бўлган фермерлар. Президент топшириғига ишониб, аччиқ қалампир эккан фермерлар миллионлаб сўм қарз бўлиб қолганини айтмоқда. Фермерларга кўра, қалампир етиштириш компанияси келишилган қалампирни сотиб олишдан бош тортмоқда.

XS
SM
MD
LG