Ссылки доступа

Тожикистонда Ан-2 самолётининг ҳалокати оқибатида учувчи ҳалок бўлди


Тожикистонда Ан-2 самолётининг ҳалокатга учраши оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва бир киши жароҳат олдди. Фожиа якшанба куни Фахрободдаги аэроклубда юз берди, дея Радио Озодига Тожикистон ДОСААФи маълум қилди.

Ўз исмини ошкор қилишни истамаган Тожикистон ДОСААФи ходимининг сўзларига қараганда, машқ самолётининг ҳалокати қўниш чоғида 10 метр баландликда юз берди. Унинг айтишича, қўниш чоғида самолёт двигатели кутилмаганда тўхтаб қолган ва АН-2 ерга қулаб тушган.

Ҳалокатдан сўнг учувчилар 62-ёшли Илҳом Раҳматов ва 20-ёшли Баҳтиёр Давлататов Хуросон туманидаги шифохонага олиб борилди. Шифокорлар Илҳом Раҳматовнинг ҳаётини сақлаб қола олмадилар, дейди манба.

Тожикистон ДОСААФ матбуот марказига таянган ҳолда «Ховар» миллий ахборот агентлигининг хабар қилишича, фожиа 8 киши парашютдан ўзларини ташлаганидан сўнг ва Ан-2 қўнаётган бир вақтда юз берди.

Тожикистон МХДҚ Фахробод аэроклубида ўқув самолётининг ҳалокати факти бўйича тергов ишларини бошлаб юборди. Фожиа сабаблари ўрганилмоқда.

Фахробод аэроклубига 1936 йилда асос солинган бўлиб, совет даврида бир неча минг спортчини ва бир неча ўнлаб чемпионларни етказиб берган. Фахрободда ҳалокатга учраган Ан-2 самолёти 1978 йилда ишлаб чиқарилган.

XS
SM
MD
LG